Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди (видео)

Crime

−

image

Тошкент шаҳри Миробод туманида янги қурилаётган бинонинг лифт шахтасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Кеча, 11 июль куни соат 22:29 да Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган 14-қаватли бинонинг 14-қаватидаги лифт шахтасида қуриган тахталар ёнган. 

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 22:35 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 23:06 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 15 кв метр майдон ёниб зарарланган.

"Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган", дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends