Тошкентда маст эркак каналда чўкиб кетди
−
08 July 2019 7474 1 minute
Кеча, 7 июль куни Тошкентда маст эркак истироҳат боғидан оқиб ўтувчи каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа соат 17:30 да юз берган. Чилонзор туманида 39 ёшли хоразмлик эркак маст ҳолда чўмилишга қарор қилган. У Алишер Навоий номидаги Миллий боғ ҳудудида каналда чўмилиб чўкиб кетган.
Унинг жасадини ФВВ қутқарувчилари топишган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November