Тошкентда “Ғалабанинг 40 йиллиги” автобус бекати қулаб тушди (видео)
Local
−
19 July 2024 9226 1 minute
Кеча, 18 июль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган “Ғалабанинг 40 йиллиги” бекати қулаб тушди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодисага бекатнинг устунлари яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган.
“Юқоридаги ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар етмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган мазкур бекатда 11 дан ортиқ автобус йўналиши ҳаракатланади. Фуқаролардан хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда махсус автобус йўлакларида жамоат транспортини кутиш сўралган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August