Тошкентда автокран чуқурга қулаб тушди

Local

image

Кеча, 11 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани  Чўпонота кўчасида автокран қувурларни алмаштириш ишлари олиб борилаётган чуқурга қулаб тушди.  Мазкур ҳолат юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, автокран ҳайдовчиси таъмирланаётган тешикка жуда яқин келган. Унинг эътиборсизлиги  оқибатида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин бориб қолган ва автокран ўз оғирлиги билан сирпаниб, автокран ости асфальт ер қатламининг ўпирилиши  оқибатида автокран бир томонлама чуқурга тушиб қолган. 

“Автокран ҳайдовчиси ва таъмирлаш ходимлари жабрланмаган”, дейилади муносабатда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic