Тошкентда 2 та Malibu тўқнашиб кетди (видео)
Crime
−
22 January 2025 8093 1 minute
Тошкент шаҳрида 2 та Malibu-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 22 январь куни соат 09:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 27 ёшли ҳайдовчи У.М. бошқарувидаги Malibu-2 автомашинаси ҳамда 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги бошқа Malibu-2 русумли автомашиналари тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ва йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 та автомобиль иштирокида йўл-траспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида бир пиёда ҳалок бўлган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November