Тошкент ва Нью-Йорк ўртасидаги навбатдаги чартер рейс куни аниқ бўлди
Local
−
07 August 2020 4831 1 minute
Жорий йилнинг 13 август куни Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида навбатдаги чартер чартер репатриация қатновини амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабар бермоқда.
Қатнов қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Тошкент – Нью-Йорк
Тошкентдан кетиш вақти - 06:45, Нью-Йоркга қўниш вақти - 11: 00 .
Нью-Йорк-Тошкент
Ню-Йоркдан кетиш вақти - 13:00, Тошкентга қўниш вақти - 10:00+1.
Тошкент - Ню-Йорк йўналиши бўйича чартер қатновига авиачипталарни " Uzbekistan Airways Sales" Марказий сотувлар офисида 7 августдан бошлаб жонли навбат тартибида ва йўловчининг ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиши мумкин.
Хорижий фуқаролар учун – пасспорт;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос.
Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат этиш лозим.
“Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз.
Сизга чиптада кўрсатилган нархни "Uzbekistan Airways" АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз миқдори билан солиштиришни тавсия қиламиз”, дейилади МАК хабарида.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28