Тошкент шаҳрида 7 соат ичида аҳоли орасида 102 кишида коронавирус аниқланди
Local
−
10 July 2020 22491 1 minute
Бугун, 10 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134 нафарга кўпайиб, 11 857 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Ўзбекистонда 7 335 (+48) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (шундан 38 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида) соғайди.
Ҳозирда мамлакатда 4 469 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October