“Тошкент - Бишкек” халқаро автобус рейси қайта йўлга қўйилди

Local

image

“Тошкент – Бишкек - Тошкент” халқаро автобус рейси фаолияти янги жадвал бўйича қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" ёзмоқда.

Тасдиқланган жадвалга кўра, автобуслар Бишкек автовокзалидан 9:00, 16:50 ва 23:30 да жўнаса, Тошкентдан илгаридагидек, яъни 9:00, 18:00 ва 22:00да йўлга чиқади.

Маълумот ўрнида, январь ойидан Қозоғистон Қирғизистон ва Ўзбекистон ваколатли органлари билан келишмаган ҳолатда “Тошкент – Бишкек – Тошкент ”йўналишидаги автобусларнинг транзит йўлини вақтинчалик тўхтатиб қўйган эди. Қозоғистон томони бу ҳолни ҳаракатнинг янги жадвалини тасдиқлаш жараёнлари билан изоҳлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Тошкент – Бишкек - Тошкент” йўналиши Қозоғистон ҳудуди орқали ҳам ўтади.
 


Rate Count

21

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic