Тошкент аэропортига янги директор тайинланди

Local

image

“Uzbekistan Airports” AЖ бошқаруви раиси буйруғи билан Гаипов Шукуржон Умарович 2022 йил 21 декабрдан бошлаб “Тошкент” халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У акциядорлик жамияти бошқаруви қарори билан аэропорт директори лавозимини тарк этган Мирзоҳид Турсунов ўрнини эгаллади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Шукуржон Гаипов Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимида муҳандис сифатида бошлаган. 2018 йилдан ҳозиргача “Тошкент-1” ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airports” AЖ республиканинг 11 та халқаро аэропорти бошқарувини амалга оширувчи компания ҳисобланади.

Соҳиба Комиловна


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

246

Rating

3

Rate this article

Share with your friends