Тиббиёт ходимлари ҳам грипп вирусига қарши эмланади

Local

image
1 октябргача умумтаълим мактаблари ўқитувчилари гриппга қарши эмланади – Президент қарори north_east

1 октябргача умумтаълим мактаблари ўқитувчилари гриппга қарши эмланади – Президент қарори

Жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар тиббиёт ходимлари ҳам грипп вирусига қарши эмланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида акс этган.

Қарор билан, шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмаларини, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарорга мувофиқ муҳтож оилаларнинг болаларига мактаб формаси учун пул маблағи тарқатилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

46

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends