Telegram'да энди сим-картасиз аккаунт очиш мумкин

Tech News

image

Telegram мессенжерида янги функция пайдо бўлди. Энди фойдаланувчилар сим-картасиз аккаунт очишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда мессенжернинг блогида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳақиқий телефон рақами ўрнига блокчейнга асосланган аноним рақамлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Бундай рақамларни Фрагмент платформасидан сотиб олиш мумкин, улар аввалроқ Telegram учун номларни сотишни бошлаган.

Шунингдек, ўзгаришлардан яна бири барча янги хабарлар учун автоматик ўчириш таймерини ўрнатиш имконияти пайдо бўлган. Бундай ҳолда, хабарлар нафақат фойдаланувчи қурилмасидан ўчирилади, балки барча фойдаланувчилар учун ҳам йўқолади.

Аноним рақамлар функцияси билан биргаликда ушбу янгиланиш мисли кўрилмаган даражадаги махфийликни яратади.


Tags

Rate Count

1070

Rating

3

Rate this article

Share with your friends