Сув балоси: Ҳиндистон ва Непалдаги тошқинларда юзга яқин одам ҳалок бўлди
World
−
11:18 1615 2 minutes
Ҳиндистон ва Непалда кучли ёмғир сабабли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлди. Ҳиндистонда 56 киши вафот этган бўлса, Непалда 14 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида жорий йилнинг 25–27 сентябрь кунлари 66,5 миллиметр ёғингарчилик қайд этилган. Бу кўрсаткич одатдаги 7,6 миллиметрдан қарийб 9 баробар кўп. Табиий офатлар оқибатида Ҳиндистонда яна 46 киши жароҳатланган ва мингдан ортиқ уй зарар кўрган.
Непалда эса мамлакатдаги 77 туманнинг 49 тасида сел келиш хавфи эълон қилинган. Йирик дарёлар ва уларнинг ирмоқларида сув сатҳи кўтарилаётгани туфайли ҳудудларнинг ярмидан кўпи сув тошқини хавфи остида қолган.
Сув тошқинлари Непалнинг айрим ҳудудларида электр ва алоқа таъминотига ҳам зарар етказган. Раҳуганга дарёсидаги сув тошқини 40 мегаватт қувватга эга гидроэлектр лойиҳаси иншоотлари ва электр узатиш линияларига зарар етказган.
Бундан ташқари, Непалнинг Мананг туманида Ҳимлунг Ҳимал тоғи этагидаги лагер қор кўчкиси остида қолиши оқибатида 10 нафар маҳаллий ишчи бедарак йўқолган. Улар хорижлик альпинистлар учун чодирлар ўрнатаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнамнинг шимолий ва марказий ҳудудларида юз берган кучли ёмғир, сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлиб, 16 мингдан ортиқ уй сув остида қолган эди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September