Сульшер жаҳоннинг энг яхши дарвозабони ким эканлигини айтди
Sport
−
04 May 2019 6489 1 minute
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер “Ҳаддерсфилд”га қарши баҳсдан олдин Давид де Хеа ҳақида фикр билдирди.
“Давид ажойиб дарвозабон. У руҳан жуда кучли. Албатта, сўнгги ҳафталарда у ҳақида газеталарда керагидан ортиқ ёзишди. Аммо бунақаси ҳам бўлиб туради. Давид айни дамда мен ва мухлислар олдида яна ўзини кўрсатишга тайёр. Уни қўллаб-қувватлаймиз. Де Хеа дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири, мен учун эса энг яхшиси”, дейди Сульшер.
Live
All