Собиқ ПХХ раиси Президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди
Local
−
09 September 2020 13591 1 minute
Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 8 сентябр имзоланган фармонига мувофиқ Aбдураҳим Aбдурасулович Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Полковник Абдураҳим Мўминов бунга қадар Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
Live
All