Халқ таълими вазирининг собиқ ўринбосари Хайриддин Масъудов вафот этди
−
07 February 2025 6317 1 minute
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, Халқаро А.Ноболсин мукофоти лауреати ва халқ таълими вазирининг собиқ ўринбосари Хайриддин Фатҳиддинович Масъудов кеча, 6 февраль куни 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълумот учун, Хайриддин Масъудов 1937 йил 27 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1956 йилда техника соҳасида бошлаган, кейинчалик бутун умрини таълимга бағишлаган.
У кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2017 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November