Сирдарёда икки аёлни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган шахс ушланди

Local

image

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Сирдарё вилоятида икки аёлни фоҳишалик учун Туркияга олиб кетаётган шахс ушланди. Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, тезкор тадбир ТEҚКБ ҳамда ДХХ ҳудудиий бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида 1978 йилда туғилган, оилали, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Сайхун шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқаро И.С ўзининг танишлари бўлган 1984 йилда туғилган, ажрашган, Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчасида истиқомат қилувчи К.М. ҳамда 1994 йилда туғилган, ажрашган, Сирдарё шаҳри, “Қуёш” МФЙда истиқомат қилувчи Қ.Д.ни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга олиб кетаётган вақтида “Сирдарё” ЙПХ масканида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 135 моддаси 2- қисми “б,е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

169

Rating

3

Rate this article

Share with your friends