Эртага Тошкентда муҳим халқаро форум ўтказилади

Local

image

Эртага, 28 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “XXI асрда гендер ва ёшлар масалалари бўйича шерикликни ривожлантириш” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Халқаро форумда 50 дан зиёд хорижий ва 100 га яқин маҳаллий экспертлар иштирок этади.

Форумнинг  3 та шўъбаси доирасида гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, бу борада қабул қилинган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан халқаро жамоатчиликни таништириш, хорижий тажрибани ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этади. 


Rate Count

30

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends