Шавкат Мирзиёев Яшил иқлим фонди ижрочи директорини қабул қилди
Local
−
22:33 322 1 minute
Бугун, 10 ноябрь куни Анталия шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэртени қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда иқлим молияси маблағларини жалб этиш масалалари кўриб чиқилган.

Жамғарма билан шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган. Қўшма лойиҳалар портфели 200 миллион доллардан ошган.
Давлат раҳбари Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтларни яратиш бўйича минтақавий дастур маъқулланганини олқишлаган.
Мамлакат молия институтларининг фонд ресурсларидан тўғридан тўғри фойдаланиш имкониятини таъминлаш, Ўзбекистонда иқлимга оид, шу жумладан, Оролбўйини экологик жиҳатдан тиклаш ҳамда “яшил” шаҳарларни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли инвестиция дастурини шакллантириш муҳимлиги таъкидланган.
Учрашув якунида шерикликни мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинган.
Live
All