Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди

Local

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ташриф давомида Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилган.

“Бугунги айём кунларида улуғ аждодларимиз ва бу дунёдан ўтган яқинларимизни ёд этиш, уларнинг эзгу ишларини эслаш хайрли амаллардан экани таъкидланди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends