Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжонга боради

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Баку шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган.

Ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends