Шарль Мишель Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Local

−

image

Бугун, 28 октябрь куни Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Ушбу эзгу анъана Ўзбекистон-ЕИ муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги музокараларнинг натижаларини мустаҳкамлайди.

Бугун олий мартабали меҳмон Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этиши, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишиши кўзда тутилган. Шу билан Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг мамлакатга ташрифи якунланади.


Rate Count

49

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends