Шаҳрисабзда ака-укалар меҳмонга бориб, мезбонни пичоқлади
Local
−
13 August 2019 7288 1 minute
11 август куни соат 16:30 ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Қумқишлоқ маҳалласида яшовчи 24 ёшли Ш.Х. ва бирга яшовчи акаси 29 ёшли Ф.Х.лар Ўртақўрғон маҳалласида яшовчи 23 ёшли М.Т.нинг уйида меҳмонда бўлган. Ўзаро жанжал туфайли Ф.Х., уй эгаси М.Т.ни ушлаб турган Ш.Х. эса унинг кўкрак ва чап оёқ сон қисмларига пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада М.Т. касалхонага ётқизилиб, ака-укалар қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All