Сергели аҳолиси вақтинчалик газсиз қолади

Local

image

Эртага, 11 июнь куни Сергели туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Хабар қилинишича, эртага  "Сергелитумангаз газ таъминоти бўлими” томонидан "Қумариқ" маҳалласидаги Саватчи ва Оби Рахмат кўчаларида ер усти Д-57мм газ қувурини таъмирлаш ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шу боис 11 июнь соат 10:00 дан 17:00 га қадар "Қумариқ" маҳалласидаги 

Саватчи ва Оби Рахмат кўчаларида 345 та хонадонда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Диёра Абдураҳмонова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

12

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends