Саудия Арабистони мундиал антирекордини ўрнатди
Sport
−
01 December 2022 11054 1 minute
Саудия Арабистони терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида олинган сариқ карточкалар сони бўйича чемпионатда энг ёмон натижани қайд этди. Бу ҳақда "Opta" статистик портали хабар берди.
Эрве Ренар шогирдларида Қатардаги турнирда интизом жиҳатдан ўзларини ижобий томонлама кўрсат олмади. Учта ўйин давомида саудияликлар 14 маротаба сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
Саудия Арабистони ЖЧ-2022да ўз гуруҳида охирги ўринни эгаллади. “Чўл бургутлари” илк турда Аргентина терма жамоасини мағлуб этиб, катта сенсацияга сабаб бўлганди, аммо кейин Польша ва Мексика билан ўйинларда жамоа мағлубиятга учради.
Маълумот учун, "C" гуруҳида Аргентина ва Польша плей-офф йўлланмасига эга чиқди.
Live
All