Санкт-Петербургда 42 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди
World
−
06 June 2019 6889 1 minute
Жорий йилнинг 3 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Петроград туманидан 1977 йил 1 апрель куни туғилган ўзбекистонлик Ойбек Бекчанович Алланазаровнинг жасади топилган.
Қайд этилишича, айни пайтда тергов органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб бориляпти. Бош консулхона вазиятни назоратга олган.
Live
All