2019/2020 ўқув йили учун ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Local
−
17 June 2019 36677 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари белгиланди.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг қуйидаги параметрлари тасдиқланди:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 80 430 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 19 985 нафар;
кечки таълим шаклига – 1 985 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади.
Live
All