Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида икки пиёда вафот этди

Crime

−

image

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида икки пиёда Аudi русумли машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

2023 йил 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида Audi русумли автомашинаси олдига ўзи билан бир йўналишда кетаётган икки нафар пиёдаларнинг югуриб чиқиши натижасида ҳайдовчи Б.У.  уларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends