Самарқандда ҳовлисида 511 туп наша эккан 85 ёшли отахон ушланди (видео)
Crime
−
10 May 2025 11606 1 minute
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ҳовлисида 511 туп гиёҳвандлик ўсимлиги эккан 85 ёшли шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактика тадбирлари давомида Каттақўрғон туман Ички ишлар бўлими тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотни текшириш жараёнида Каттақўрғон тумани “Мойбулоқ” МФЙда яшовчи 85 ёшли фуқаронинг яшаш уйи кўздан кечирилганда тахминан оғирлиги 500 грамм бўлган қуритилган ҳолдаги гиёҳвандлик моддалари сақлаб келингани аниқланган.
Бундан ташқари, фуқаронинг томорқасида жами 511 туп гиёҳвандлик ўсимлиги экилиб, парваришланиб келингани ҳам маълум бўлган. Ҳолат ҳодисалар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида илгари гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғуллангани учун қамалиб чиққан 68 ёшли фуқаро яна шу ишни қилаётган вақтда қўлга тушганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September