Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
10 May 2022 11968 1 minute
Баҳодир Раҳимович Қодиров Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Баҳодир Қодиров 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида туғилган.
Ушбу тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Live
All