Сафия Бурхонова Пара Осиё ўйинлари ғолиби бўлди

Sport

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Сафия Бурхонова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ханчжоуда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди. 

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Сафия Бурхонова 13.87 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic