Термизда янги масжид фойдаланишга топширилди

Local

image

2017 йилнинг 14 февралида Президент Шавкат Мирзиёев “Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилган эди.

Ушбу қарорга асосан, ҳозирда Термиз шаҳрида Имом ат-Термизий номидаги илмий тадқиқот маркази, 138 ўринли меҳмонхона, оталар чойхонаси ва бошқа бир неча хизмат кўрсатиш иншоотларидан иборат яхлит мажмуа бунёд этилмоқда.

Ушбу мажмуа таркибига кирувчи, 2250 ўринга эга Ҳаким Термизий номидаги жоме масжидининг фойдаланишга топширилиши муборак Рамазон кунларида термизликлар учун муносиб туҳфа бўлди. Бу эса мамлакатда фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга доир юксак эътибор намунасидир.

Шунингдек, бу ерда имомлар учун 5 та икки қаватли турар жой биноси қуриб битказилди.

Айни пайтда вилоятда 108 та жоме масжиди фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти замонавий лойиҳа асосида янгидан бунёд этилмоқда.


Author

Rate Count

30

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic