Реализациядан олинган тушумни хронометраждан ўтказиш тартиби белгиланди

Local

image

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. 

Низомга кўра, хронометраж кўздан кечириш (хронометраж) солиқ текшируви ҳисобланмайди.

Хронометраж – тушумлар ҳажмини, пул тушумини, ишлаб чиқариш ҳажми, товарларнинг реализация ҳажмини аниқловчи солиқ назорати шакли бўлиб, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ва солиқ тўловчилар унинг иштирокчилари ҳисобланади.

Хронометражга бошқа шахс (эксперт)ларни жалб этишга йўл қўйилмайди.

Хронометраж муддати кетма-кет 7 календарь кундан ошмаслиги лозим. 

Шунингдек, хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхатини шакллантириш мезонлари, унинг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хронометраж ўтказиш ва натижалари бўйича солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби ҳамда белгиланди.

Хронометраж солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг бу ҳақидаги буйруғи билан таништирилган вақтдан бошланган ҳисобланади.

Хронометраж солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатмасдан ҳамда унга ва ходимларига халақит бермаган ҳолда ўтказилади.
 


Tags

Rate Count

22

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends