Расман: Карим Бензема терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Sport

image

"Олтин тўп" соҳиби, "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Карим Бензема ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

“Мен терма жамоа сафида бўлишга ҳаракат қилдим, аммо хатоларга йўл қўйдим. Мен ўз ҳикоямни ёзиб бўлдим. Шу билан бу ҳикоя якунига етди",  дейди Бензема.

Маълумот учун, Карим Бензема Франция терма жамоаси билан Миллатлар лигаси ғолиб чиққан.

Аввалроқ, ҳужумчи жароҳатидан тикланганига қарамай терма жамоа бош мураббийи Диде Дешам томонидан финалга чақирилмаган эди.


Rate Count

294

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic