Рамзан Қодировнинг боксчи ўғли “уятли” ғалабани қўлга киритди 

World

image

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли, 13 ёшли Адам Қодиров бокс бўйича ўтказилган турнирда зиддиятли ғалабани қўлга киритди. Жанг видеоси Twitter'да жойлаштирилган. 

Жангда кичик Қодировнинг рақиби Аслан Ботиров бўлган. Иккинчи раундда рақиблар жуда фаол зарбалар алмашинувини ташкил қилган, аммо ўша пайтда ҳакам боксчиларни ажратиб қўйган ва ўн сонияли ҳисоблашни бошлаган.

Ботиров ишончли тарзда оёқда турган ва жангни давом эттиришга тайёр бўлган, аммо ҳакам Асланда нокдаун қайд этган ва спортчининг секундантлари рингга оқ сочиқ улоқтирган.

Ботиров ҳайрон бўлиб қўлларини юқорига кўтарган ва кичик Қодировга чемпионлик камари топширилган.

Жанг шарҳловчиси нима бўлаётганини англамай қолган ва судьянинг қарорини “анча тушунарсиз” деган.

Кейинчалик, Адам Қодиров ижтимоий тармоқларда танқидга учраган. Кичик Қодировнинг Instagram'даги мухлислари унинг ғалабасини “уятли” деб атаган.

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодировнинг 10 нафар фарзанди бор: 4 ўғил ва 6 қиз.


Rate Count

2844

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic