Президентнинг ҳали тайинланмаган маслаҳатчисига ўринбосар тайинланди
Local
−
09 February 2021 10192 1 minute
Абдуманноп Абдужаббарович Тўлаганов Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президентнинг расмий веб-сайтидаги маълумотларга таянадиган бўлсак, айни пайтда ушбу маслаҳатчи ўрни вакант бўлиб қолмоқда. Шунингдек, сайтда ушбу вакант маслаҳатчининг икки ўринбосари сифатида Қаҳрамон Қуронбоев ва Умар Исмоилов кўрсатилган.
Абдуманноп Тўлаганов юридик фанлар доктори, доцент ҳисобланади.
Live
All