Президент Тошкентда ўтадиган Халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди
Local
−
10 March 2022 5300 1 minute
Бугун, 10 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Ушбу форум 24-26 март кунларига режалаштирилган бўлиб, унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан 1 минг 500 нафардан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё таррақиёт банки президентлари, вазирлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби 40 дан ортиқ тадбирлар кўзда тутилган.
Мазкур анжуман мамлакат иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилади. Юртимиздаги имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва жозибадор йўналишлар таништирилади.
Йиғилишда форумга тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида ахборот берилди. Давлат раҳбари бундай инвестиция форуми Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётганига эътибор қаратиб, уни юқори даражада ташкиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мамлакатнинг халқаро бизнес ҳамжамиятига очиқлигини намойиш этиш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини кўрсатиш зарурлиги таъкидланди. Йирик лойиҳаларга илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ натижаларга эришиш вазифаси қўйилди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September