Президент: Санъатни севаман, деган мақомни тинглаши керак!

Local

image

Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда санъаткорлрани кескин танқид остига олди.

“Маданият ва спорт ишлари вазирлигида 12 киши ишларди. Бахшилар йўқ бўлиб кетарди фестивал ўтказмаганимизда. Шаҳрисабзда мақом фестивалини ўтказдик. Санъатни севаман, деган мақомни тинглаши керак! Нима эмиш: бахшиларни тўйга айтгани ор қилармиш.

Уят! Уят! Уят! Иккита ашула айтади - хизмат кўрсатган артист. Аслида улар ўзининг маърифати, маънавияти билан халққа хизмат кўрсатиши керак”, деб айтиб ўтди Президент.


Author

Rate Count

19

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic