Президент “OYAK” компанияси Бош ижрочи директорини қабул қилди

Local

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида “OYAK” компанияси Бош ижрочи директори Мурат Ялчинташни қабул қилди. Бу ҳақда давлат етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари сўнгги йилларда Туркия билан стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, бу жараёнда ишбилармон доира вакилларининг ўрни ва ҳиссаси беқиёс эканини билдирган.

Мулоқот чоғида туркиялик ҳамкор ҳар бир сармоядор учун катта имкониятлар майдонига айланиб бораётган Янги Ўзбекистонда кимё саноати, геология ва қурилиш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирган. Шунингдек, Янги Тошкентда турар жой мажмуалари ва ташқи инфратузилма объектлари қурилишида фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, “OYAK“ (Ordu Yardımlashma Kurumu) – Туркияда 1961 йилда ташкил этилган армия хизматчиларига ёрдам жамғармаси. Ташкилот ҳарбий хизматчиларнинг пенсия жамғармаларини бошқаради ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends