Президент ноябрда Туркияга боради

Local

1535953187-e43b79

Жорий йилнинг  12 ноябрь куни  Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Истанбулда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда. 

Ноябрь ойи ўрталарида ўтиши режалаштирилаётган саммитда сиёсат, иқтисодий, минтақадаги хавфсизлик, терроризмга қарши кураш,  ўзаро товар айирбошлаш, соғлиқни сақлаш, таълим йўналишларида муҳим масалалар муҳокама қилинади. 

Шунингдек, саммитда Президентлар Кенгашни Ташкилотга айлантириш масаласини ҳам муҳокама қиладилар. 

Маълумот ўрнида, Президентлар иштирокидаги сўнгги саммит жорий йилнинг 10 апрель куни видеоанжуман шаклида ўтказилган эди. 

12 йил аввал Озарбайжонда Нахичеван битими билан ташкил этилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига Ўзбекистон 2019 йилнинг октябрь ойида аъзо бўлди. Ташкилотга Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон аъзо мамлакатлар саналади. Венгрия ва Туркманистон Кенгашнинг кузатувчи давлат мақомини олган.


Rate Count

170

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic