Президент эртага Сурхондарёга боради
Local
−
31 May 2021 7259 1 minute
Жорий йилнинг 1–2 июнь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.
Шунингдек, бугун, 31 май куни Президент Шавкат Мирзиёев туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимотида иштирок этади.
4 июнь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиши мўлжалланган.
Live
All