Президент бугун ёшлар билан учрашади
Local
−
30 June 2025 4183 1 minute
Бугун, 30 июнь – “Ёшлар куни”да Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказади ҳамда бир гуруҳ йигит-қизларга давлат мукофотларини топширади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, салоҳияти ва иқтидорини юзага чиқариш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилади, илҳомлантирувчи мисоллар, мамлакатнинг эртанги кунини белгилашга қодир ғоялар ва ечимлар тақдим этилади.

Шунингдек, давлат раҳбари иқтидорли ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг инновация, "яшил" иқтисодиёт, креатив саноат, тадбиркорлик ва IT соҳаларидаги илғор ишланмалари ва ютуқлари билан танишади.
Live
All