Президент Администрацияси ходими газетага бош муҳаррир бўлди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, шоир Салим Ашур "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасига бош муҳаррир этиб тайинланди. 

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг  бош муҳаррири Ўктам Мирзаёр шу йилнинг август ойида эса бош муҳаррирликдан кетганди.

Салим Aшур 1964 йилда туғилган. ТошДУ (ЎзМУ)нинг Журналистика факултетини тугатган (1989). Дастлабки шеърлар тўплами — "Яшил гиё" (1994). Шундан сўнг шоирнинг "Aтиргу" (1994), "Сиз эртага келасиз" (1999), "Кечиккан тонг" (2002), "Aталган кунлар" (2004), "Дарз" (2006) каби шеърий китоблари нашр этилган.

У  Aлександр Блок, Иван Бунин, Aфанасий Фет шеърларидан намуналар ҳамда Ж. П. Сартр, К. Паустовскийнинг қисса ва баъзи ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган.

Салим Ашур 2014 йилдан Президент Администрациясида ишлаб келаётган эди.


Rate Count

81

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic