Покистонда тез ёрдам машинаси портлаб кетди. 9 киши ҳалок бўлди (видео)

World

−

image

Покистоннинг жанубидаги Синд провинцияси Тхарпаркар округида тез ёрдам машинасида кислород балонининг портлаши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди. Ҳодиса ҳақида бугун, 29 октябрь куни полицияга таяниб, “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 28 октябрь куни кечқурун Тхарпаркар округидаги маҳаллий шифохонада юз берган. Ҳодиса содир бўлган вақтда тиббиёт муассасаси ходимлари беморларни ташишга тайёрлаётган бўлган.

“Ходимлар тез ёрдам машинаси ичида кислород балонини улашаётган эди. Улаш вақтида балон портлаб кетган, шундан сўнг машинада ёнғин чиққан”, дейилади хабарда.

Ҳалок бўлганлар орасида беморлар ва шифохона ходимлари бор. Полиция маҳаллий тиббиёт муассасаси ёнида турган машинадаги портлашдан сўнг ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берган.

Маълумотларга кўра, беш киши оғир куйиш жароҳатини олган. Ҳокимият органлари фалокат ҳолатлари бўйича текширув бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Пешавор шаҳрида мактаб томи қулаб тушиши оқибатида 34 нафар ўқувчи ва бир нафар ўқитувчи ҳалок бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends