Гвардиола коронавирус сабаб оғир жудоликка учради

Sport

image

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг онаси Долорес Сала Каррио коронавирус пандемияси сабаб 82 ёшида Барселона шаҳрида вафот этди. 

"Клубнинг барча ходимлари, футболчилари ва жамоа мухлислари Пеп Гвардиоланинг онаси вафот этганлиги сабабли, унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дея хабар тарқатди "Манчестер Сити" расмий сайти.

Маълумот ўрнида, Хосеп Гвардиола коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Каталония шаҳрида жойлашган шифохонага бир миллион евро ҳайрия қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирусга 135 032 нафар одам чалинди. 40 432 бемор шифо топган бўлса, 13 055 киши вафот этди.


Rate Count

382

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends