Тошкентда 35 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Local
−
16 June 2020 5579 2 minutes
Бугун, 16 июнь куни Тошкентдаги учта тиббиёт муассасаси: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 3 нафар, жами 35 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 16 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 61 ёшда, кичиги эса 9 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 6 нафар, Тошкент вилоятидан 4 нафар, Наманган вилоятидан 3 нафар, Қашқадарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятидан 2 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятидан 1 нафардан.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Тошкент вилоятидан 2 нафардан, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан 1 нафарданни ташкил қилади.
3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топганларнинг бири 24 ёшли сурхондарёлик ҳомиладор Санкт-Петербургдан, 21 ёшли асли қашқадарёлик бўлган иккинчи фуқаро эса Москвадан келиб, карантин муассасасида касаллиги аниқланган эди. Учинчи фуқаро эса 41 ёшли пойтахтлик ҳомиладор коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали ушбу инфекцияни юқтириб олган. Шифокорларнинг 17 кунлик тинимсиз муолажалари сабаб у ҳам бугун дарддан фориғ бўлиб, ўз уйига кузатилди.
Шундай қилиб, эндиликда пойтахт ва Тошкент вилоятида 3054 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 1989 нафар бемор соғайди.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 4054 нафарга етди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September