Яна бир институтга ректор тайинланди
Local
−
18 September 2020 12536 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Шуҳрат Жумаевич Тешаев Бухоро давлат тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Институтда аввал ушбу лавозимда ишлаган Амрилло Иноятов июль ойида Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Аввалроқ, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ҳамда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига янги ректор тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All