Ота 2 яшар фарзандини кимёвий дори билан заҳарлади
Local
−
07 August 2020 15902 1 minute
Жиззахда 2 ёшли фарзандини заҳарлаб, 8 ёшли ўгай ўғлини мунтазам равишда қийнаб келган бемеҳр отага жиноий иш очилди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда
Вилоятнинг Фориш туманида яшовчи 2 ёшли М.М. ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурел” кимёвий воситасидан заҳарланган ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилди. Натижада қизалоққа заҳарли моддани боланинг отаси Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Қизилқум маҳалласида деҳқончилик қилаётган, 1978 йилда туғилган М.И. ичиргани аниқланган.
Мазкур кимса шаръий никоҳда бўлган Ш.М.нинг 8 ёшли фарзанди М.Ж.ни ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган. Хусусан, шу йилнинг март ойида М.Ж.нинг устига қайноқ сув сепиб, куйиш жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September