Ҳукумат қарори: Ғалла тўлиқ ўриб олинмагунча комбайнларнинг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори  билан Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. 
 
Низомга мувофиқ, туман ҳокими қарори билан ғалла йиғимини ташкил этиш ҳамда бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида ўрим-йиғим отрядлари тузилади.
  
Ғалла тўлиқ ўриб олинмагунча комбайнларнинг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.
 
Ўрим-йиғим бошланишидан олдин 41 центнер ва ундан юқори ҳосил тўплаш ҳақида хулоса берилган корхоналарга дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 100 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
 
Қолган корхоналар учун эса 85 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.
 
Ҳисоб-китоб қилишда ҳосилдорлик 41 центнер ва ундан юқори бўлганда устама, 40 центнердан кам бўлганида эса чегирма қўлланилади. 

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин. 
 


Rate Count

68

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic