Оҳангаронда балиқ овлаган браконьерлар ушланди

Local

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангрен дарёсининг Оҳангарон тумани, Қайирма қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида фуқаролар В.Б. ва бошқалар тақиқланган ов қуроли ҳисобланган электр қармоқ билан балиқ овлаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Текширув жараёнида “SEAHAWK II” номли қайиқ, электр қармоқ, аккумулятор ва 6942 дона овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг далолатномасига асосан 6942 дона балиқларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига 281,5 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

25

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends