Нуробод туманига ҳоким тайинланди
Local
−
14 March 2022 8152 1 minute
Бугун, 14 март куни Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар томонидан Шерали Мамараимович Йўлдошев номзоди Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерали Мамараимович Йўлдошев 1971 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Live
All